Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон президенти парламент сайловларидаги қонунбузарликлар сабаб Конституциявий судга даъво киритади
Саломе Зурабишвили мухолифат етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин даъво аризасини судга 19 ноябр куни эрталаб юборишини маълум қилди.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили 26 октябр кунги парламент сайловларида овоз бериш махфийлиги оммавий равишда бузилгани юзасидан Конституциявий судга даъво аризасини киритади. Бу ҳақда у мухолифат етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилди.
У даъво аризасини судга 19 ноябр куни эрталаб юборишини билдирган.
«Мамлакатдаги бирорта институт энди мустақил эмаслигини барчамиз биламиз. Ва биз бунинг исботини бир неча марта кўрдик, аммо мамлакатдаги бирор-бир юридик баҳс кўриб чиқилмасдан қолиши керак эмас. Судга даъво киритишимдан мақсад — танлов олдида турган судяларнинг виждонини тўлиқ синовдан ўтказиш — мен қандай давлатни хоҳлайман, мен бу мамлакатни ким билан кўришни хоҳлайман ва бу мамлакат қаерга бориши керак. Уларнинг жавоби ҳам бундан кам аҳамиятли бўлмайди», — дейди Зурабишвили.
26 октябр куни Гуржистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, ҳукмрон «Гуржистон орзуси» етакчилик қилди. Президент Зурабишвили ҳамда мухолифат натижаларни тан олмади. АҚШ Давлат департаменти эса халқаро кузатувчилар хулосаларини текширишга чақирди.
Ноябр бошида овоз бериш махфийлиги бузилганлиги сабабли 30 та сайлов участкасида сайлов натижалари бекор қилинди. Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси 53,9 фоиз овоз олиб, парламент сайловларида расман ғалаба қозонди.
Гуржистон президенти Зурабишвили прокуратурага боришдан бош тортди
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили прокуратурага сўроқ учун боришдан бош тортди, у парламент сайловлари натижаларини сохталаштириш ҳақидаги сўзлари юзасидан тушунтириш бериш учун чақирилганди. «Мен прокуратурага бормайман», деди Зурабишвили 30 октябр куни инглиз тилида ўтказган матбуот анжуманида.
Зурабишвили ўзининг сохталаштириш далилларини тақдим этиш учун прокуратурага чақирилишини аҳамиятсиз деб атади, чунки унинг сўзларига кўра, терговни прокурорларнинг ўзлари олиб бориши керак. «Ҳар қандай стандарт терговда далил тўплаш тергов идорасининг зиммасидадир, мен ҳеч қачон тергов идораси президентдан сайловлар билан боғлиқ далилларни тақдим этишни сўраганини кўрмаганман», деди Зурабишвили.
Мавзуга оид
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026