Технология | 22:15 / 16.10.2018
2739
1 дақиқада ўқилади

Apple хитойлик фойдаланувчиларни киберҳужумдан ҳимоялай олмагани учун узр сўради

Фото: © AP Photo/Ng Han Guan

Apple компанияси хитойлик фойдаланувчиларни фишинг ҳужумидан ҳимоялай олмагани учун узр сўради. 

“Биз етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, деб айтилган компания баёнотида. Компанияда маълум қилинишича, ҳужумдан унча кўп фойдаланувчи жабр кўрмаган. Фишинг ҳужум оқибатида хитойлик фойдаланувчилардан баъзилари Apple ID’даги аккаунтларига кира олишмаган ва пулларини йўқотишган. Ушбу пуллар хакерлар томонидан App Store’даги харидлар учун тўланган.

Apple фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қандай қилиб хакерлар қўлига тушгани борасида аниқлик қиритмаган, бироқ барча жабрланувчиларга ўғирланган пулларини қайтаришга ваъда берган. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, хакерлар деярли мингга яқин iPhone эгалари пулларини ўғирлашган. Турли ҳолатларда ҳисоблардан 90 доллардан 500 долларгача қийматдаги суммалар ечиб олинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид