Ўзбекистон | 20:06 / 17.10.2018
7961
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия Хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилишди  

Фото: scrf.gov.ru

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ва унинг россиялик ҳамкасби Николай Патрушев Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг кенг доирадаги, биринчи навбатда, хавфсизлик соҳасидаги масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

“Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, миграция соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўллари, ахборот инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш ва компьютер билан боғлиқ ҳодисаларга жавоб бериш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Марказий Осиёдаги вазият бўйича фикрлар алмашилган”, деб айтилган хабарда.

Бундан ташқари, Махмудов ва Патрушев 17 октябрда ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларга якун ясашган. 

Мавзуга оид