Ўзбекистон | 23:23 / 18.10.2018
11145
1 дақиқада ўқилади

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг давлат улуши хориж компаниясига топширилди

“Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятининг («Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ) давлат улуши ишончли асосларда «SFI management group» МЧЖ хорижий компаниясига топширилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 сентябрдаги қарорига асосан амалга оширилди.

Шунингдек, корхона бош директори Фарҳод Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Константин Акулов «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ бош директори лавозимига тайинланди.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ Марказий Осиёдаги рангли металларни иккиламчи қайта ишлаш бўйича ягона ихтисослаштирилган корхона бўлиб, у республиканинг барча иқтисодиёт тармоқларига сифатли рангли металларни етказиб беради.

Мавзуга оид