Ўзбекистон | 22:00 / 19.10.2018
2438
2 дақиқада ўқилади

Ўзмиллийбанк ва Внешэкономбанк $200 миллионлик ҳамкорлик шартномасини имзолади

Фото: Ўзмиллийбанк

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида Ўзмиллийбанк ва Внешэкономбанк 200 миллион АҚШ долларлик шартнома имзолади.

Внешэкономбанк кредит линияси Ўзбекистонда стратегик лойиҳаларини амалга ошириш учун Россия ускуналар ва хизматларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлашга ҳамда иқтисодиётнинг асосий тармоқларида, ижтимоий соҳада ва атроф-муҳит инфратузилмасини ривожлантиришда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

Шартнома юқори технологияли ускуналарни экспорт қилишда, Россия Федерацияси томонидан фоиз ставкасини субсидиялаш механизмидан фойдаланиш ҳисобига, паст фоиз ставкаларида кредит ресурсларини жалб этиш имконини беради.

Имзоланган битим икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга кўмаклашади, узоқ муддатли кредит ресурсларини қулай шароитларда жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикасида янги сармоявий имкониятларини яратишга имкон беради.

Бундан ташқари, учрашув давомида Ўзмиллийбанк томонидан Внешэкономбанкнинг Ўзбекистон молия бозоридаги фаолиятини кенгайтириш ва Тошкент шаҳрининг транспорт ва автомобиль йўлларини модернизация қилиш дастурларини амалга оширишда иштирок этиш таклифлари киритилди.

Ушбу таклифни амалда бажариш учун томонлар 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Россияда ишлаб чиқарилган махсус коммунал ва йўл ускуналари техникасини лизинг шартларида, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Внешэкономбанк ва “VEB-Leasing" шўъба корхонаси ўртасида, 3 томонлама битим имзоланиши билан аниқлаб олди.

“Ривожланиш ва ташқи иқтисодий фаолият банки” Давлат корпорацияси (Внешэкономбанк) - 1922 йилда ташкил этилган. Россиянинг энг йирик ривожлантириш институти ҳисобланади (активлари - 51 миллиард АҚШ доллари) ва у ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, Россия иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ва уни инновацион асосда модернизациялашга кўмаклашади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид