11:48 / 20.10.2018
29265

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев вафот этди

2018 йил 20 октябрь куни ташқи ишлар вазири собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Рустам Тўхтабоев 1958 йил 5 август куни Тошкентда туғилган. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1980-1986 йилларда Тошкент давлат университетида ўқитувчи, 1986-1996 йилларда Хориждаги ватандошлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамият ходими, 1996-1997 йилларда президент девонининг давлатлараро муносабатлар масалалари бўйича бош маслаҳатчи, 1997-2000 йилларда президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2000-2005 йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари - ТИВ Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2005 йилдан 2015 йилга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари - Ташқи сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Р.Тўхтабоев 2004 йилда "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Top