21:40 / 21.10.2018
7684

Эрдўған Қошиқчи иши бўйича тафсилотларни маълум қилишини билдирди

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўған Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича тергов тафсилотларини 23 октябрь куни маълум қилишини билдирди.

«Мен Адолат ва тараққиёт партиясининг парламент фракцияси мажлисида Жамол Қошиқчи иши ҳақида маълумот бераман», - деди у.

Туркия президенти нима сабабдан 2 октябрь куни Туркияга Ар-Риёддан 15 кишидан иборат гуруҳ келгани борасида савол ташлади. 

«Яна бир нарса қизиқ, Саудия Арабистони ҳукумати ҳодисани суриштириш доирасида 18 кишини нимага асосланиб ҳибсга олди? Бу саволларнинг барчаси изоҳ талаб қилади», - деди Эрдўған.

Аввалроқ Европа давлатлари Саудия Арабистонидан журналистнинг ўлими бўйича изоҳ талаб қилганди.

Мавзу
Жамол Қошиқчининг ўлими
The Washington Post нашри учун ишлайдиган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетгач, изсиз йўқолди
Барчаси
Top