17:20 / 21.10.2018
4582

Тайванда поезд изидан чиқиб кетди. 17 киши ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ киши жароҳатланди

Тайваннинг шимоли-шарқида жойлашган Илан уездида йўловчи поезди издан чиқиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Би-би-си» маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Манба маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 132 киши жароҳатланган.

Тайван марказий ахборот агентлиги маълумотига кўра, поездда 310 нафар йўловчи бўлган.

Поезд Тайбэйдан Тайван шарқидаги Тайдунга томон ҳаракатланаётганди.

Top