Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайвандаги зилзиладан мингдан ортиқ киши жабр кўрди
Тайванда сўнгги 25 йилдаги энг кучли зилзиладан кейин қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, ўнлаб одамлар йўл туннелларида қолиб кетган.
Тайванда бир кун аввал содир бўлган кучли зилзилада жабрланганлар сони 1099 кишига етди, 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди 4 апрел, пайшанба куни маҳаллий ҳукумат. Миллий ёнғин агентлигининг сўнгги маълумотларига кўра, яна 52 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти.
Эпицентри Хуалян уездида бўлган зилзиладан бир кун ўтиб, қутқарув ва гуманитар ёрдам ходимлари йўл туннелларида қолиб кетган ўнлаб одамларни озод этиш ишларини давом эттирмоқда. Миллий ёнғин агентлигининг маълум қилишича, аввалроқ иккита шахтада қолиб кетган 70 нафар кончи қутқарилган.
Бундан ташқари, Тароко миллий боғидаги меҳмонхона ва ташриф буюрувчилар марказида 600 дан ортиқ одам ташқи дунёдан узилиб қолган, чунки кириш йўллари кўчкилар туфайли тўсиб қўйилган.
Сўнгги 25 йилдаги энг кучли зилзила
3 апрел, чоршанба куни Тайванда сўнгги чорак асрдаги энг кучли зилзила содир бўлди. Худди шу номдаги уезднинг маъмурий маркази бўлган Хуалян шаҳрида кўп қаватли бино жиддий зарар кўрган: биринчи қават қулаб тушди, қолган қисми эса 45 даража бурчакка эгилиб қолди. Тайван пойтахти Тайбэйда турар жой ва офис бинолари, шунингдек, янги қурилган баланд метро линияси шикастланган. Оролнинг шарқий қирғоғида ҳаракат деярли тўхтаб қолди, чунки кўчкилар ва қулаган тошлар тоғли ҳудуддаги туннел ва автомобил йўлларига зарар етказди.
Тайван зилзилалар мониторинги агентлиги ер силкиниши кучини 7,2 магнитуда, АҚШ Геология хизмати эса 7,4 магнитуда сифатида кўрсатди. Зилзила эпицентри Хуалян шаҳридан 18 км жануби-шарқда, 35 км чуқурликда жойлашган.
Тайванда охирги йиллардаги энг кучли зилзила 1999 йил 21 сентябрда юз берган. Унинг магнитудаси 7,7 ни ташкил этган. Оқибатда 2400 киши ҳалок бўлган, 100 мингга яқин киши жароҳатланган, минглаб бинолар вайронага айланган.
Мавзуга оид
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
23:17 / 18.03.2026
“Хитойнинг мақсади – радарларни синаб кўриш” — Ҳикматилла Казакбаев
15:09 / 05.02.2026
Си Жинпинг Трампга: Тайванга қурол етказиб беришда АҚШ эҳтиёткор бўлиши керак
01:00 / 26.01.2026