Ўзбекистон терма жамоаси шиори учун овоз бериш жараёни бошланди
Келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Бу мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, унга шиор ёзиб қўйилади. Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди.
Терма жамоа учун 3та шиор варианти тақдим этилган:
“КУЧ БИРЛИКДА” — "FORCE IN UNITY"
"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ” — "ONE ASIA.ONE TEAM. ONE DREAM.
“БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ.ЎЗБЕКИСТОН” — "HERE WE ARE.UZBEKISTAN"
Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёқадиган шиор учун овоз беришингиз мумкин:
Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоа автобусида акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.
Мавзуга оид
04:42 / 10.09.2023
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
22:31 / 14.06.2022
Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олди
15:06 / 14.06.2022
Ўзбекистон–Ироқ ўйинидаги тартибсизлик учун 19 киши жавобгарликка тортилди
22:48 / 08.06.2022