Ер юзидаги «энг даҳшатли жой» миналардан тозаланди
Шимолий ва Жанубий Корея чегарадаги бирлашган хавфсизлик ҳудудини миналардан тозалади. Бу ҳақда CNN хабар берди. Телеканалнинг билдиришича, АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон бу ерни «сайёрамиздаги энг даҳшатли жой» деб атаган.
Хабар қилинишича, мазкур ҳудуддан барча миналар ва қўриқлаш постлари олиб ташланган, барча ўқотар қуроллар олиб кетилган.
Чегарани демилитаризация қилиш операцияси бошланганидан буён 14 мингта мина ва 187та бошқа портловчи қурилмалар қазиб олинган. Эндиликда томонлар чегараларда жойлашган кузатув қурилмаларини олиб ташлаши кутилмоқда.
1 октябрь куни Шимолий ва Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудини миналардан тозалашга киришгани хабар қилинганди. Бу борадаги келишувга 18-20 сентябрь кунлари Пхеньянда бўлиб ўтган Кореялараро саммитда келишилган.
Пханмунжом пункти номи билан танилган бирлашган хавфсизлик ҳудуди икки Кореяни бўлиб турувчи демилитаризация ҳудудининг бир қисми ҳисобланади. У дунёдаги энг хавфли чегара ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:48 / 28.09.2024
ЕИ давлатлари чегараларда янги биометрик тизимнинг жорий этилишига тайёр эмас — FT
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
10:10 / 20.09.2024
Корея Ўзбекистон ҳудудларида пеллет кластери ташкил этади
14:40 / 16.09.2024