Хабар қилинишича, мазкур ҳудуддан барча миналар ва қўриқлаш постлари олиб ташланган, барча ўқотар қуроллар олиб кетилган.
Чегарани демилитаризация қилиш операцияси бошланганидан буён 14 мингта мина ва 187та бошқа портловчи қурилмалар қазиб олинган. Эндиликда томонлар чегараларда жойлашган кузатув қурилмаларини олиб ташлаши кутилмоқда.
1 октябрь куни Шимолий ва Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудини миналардан тозалашга киришгани хабар қилинганди. Бу борадаги келишувга 18-20 сентябрь кунлари Пхеньянда бўлиб ўтган Кореялараро саммитда келишилган.
Пханмунжом пункти номи билан танилган бирлашган хавфсизлик ҳудуди икки Кореяни бўлиб турувчи демилитаризация ҳудудининг бир қисми ҳисобланади. У дунёдаги энг хавфли чегара ҳудудларидан бири ҳисобланади.











