Спорт | 21:00 / 27.10.2018
17043
1 дақиқада ўқилади

Эрикссон Филиппин терма жамоаси бош мураббийи бўлди, Купер унга ёрдам беради

Швециялик мутахассис Свен-Йоран Эрикссон Филиппин терма жамоаси бош мураббийи қилиб тайинланди.

Мутахассис мамлакат футбол федерацияси билан 6 ойлик шартнома имзолади. У терма жамоани Осиё Кубоги 2019га олиб боради. Шу пайтгача Филиппинни вақтинчалик бошқариб келган Скотт Купер унга ёрдамчилик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Эрикссоннинг сўнгги иш жойи Хитой 1-лигаси вакили «Шеньжень» клуби бўлган эди.

Филиппин терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Қирғизистон, Жанубий Корея ва Хитой билан беллашади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид