22:53 / 30.10.2018
30207

Дунёдаги энг ишончли автомобиллар маълум қилинди

Ишончлилик ҳамиша ҳар қандай техника, жумладан автомобилларнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлган. АҚШнинг Consumer Reports нашри мутахассислари тадқиқот ўтказиб, 500 мингдан кўпроқ автомобил эгаларининг фикрлари бўйича 2017 йилнинг энг ишончли автомобилларини маълум қилишди. 

Тадқиқот натижаларига кўра, энг ишончли машиналар япон маркалари моделлари эканлиги аниқланди. Рейтингда 1-ўринни максимал 100 баллдан 78 балл олган Lexus маркаси эгаллади. Айнан шу марка моделларида 2016 йилдагидек энг кам носозликлар қайд қилинган. 

2-ўринни 76 балл олган Toyota, 3-ўринни Mazda эгаллаган. Ваҳоланки, Mazda моделлари 2016 йилги рейтингда энг бузилувчи моделлардан бири деб топилиб, 12-ўринни эгаллаганди.

Япониянинг Subaru ва Жанубий Кореянинг KIA маркаси мос равишда 4- ва 5-ўринни эгаллаган. Рейтингнинг охирги ўринларидан Tesla, Cadillac ва Volvo жой эгаллаган.

Моделлар ичида Lexus GX йўлтанламаси энг ишончли машина деб топилган. 2- ва 3-ўринларни Toyota Prius C ва Toyota Prius Time, 4- ва 5-ўринларни Mazda MX-5 Miata ва Toyota Corolla эгаллаган.

Top