Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lexus йўл четида турган машина ва фуқарони уриб юборди
Тошкент туманида 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Toyota Lexus'ни бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги ҳаракатсиз турган Nexia ва ушбу автомобил ёнида турган фуқарони уриб юборган.
Жорий йилнинг 4 март куни соат тахминан 12:40 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган M39 “Олмаота — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз” автомобил йўлининг 812-кмда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган А.С Toyota Lexus русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги ҳаракатсиз турган Nexia русумли транспорт воситасини ва ушбу автомобил ёнида турган пиёда, 1960 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026