Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Грузия президентига илтимос билан чиқишдан бош тортди
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакатнинг амалдаги президентига афв этишни сўраб мурожаат қилишдан бош тортди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Саакашвилининг маълум қилишича, жиноят содир этмаган ҳамда судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида.
Унинг сўзларига кўра, у Грузияда ҳеч қандай лавозимни эгаллаш ниятида эмас, бироқ ўзининг фаол позициясини кўрсатиб қўймоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвилини Қозоғистон ҳукуматига ишга олишни таклиф қилишганди.
Талдиқўрғанлик таниқли жамоат арбоби Нур Канатўғли Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ва унинг жамоасини Қозоғистон ҳукуматига 5 йилга таклиф қилишни ташаббуси билан чиқди.
Мавзуга оид
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025