Ўзбекистон | 11:05 / 01.11.2018
13754
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна бир хорижий институт рўйхатдан ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги Европа таълим институтининг Ўзбекистондаги филиалини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

“Европа таълим институти - ЕТИ” нотижорат бирлашмасининг бош офиси Болгария Республикаси Адлия вазирлигининг Қайдлар бўйича агентлиги томонидан 2018 йил 7 мартда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган эди. Болгария фуқароси Тошко Ангелов Европа таълим институти ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги филиали раҳбари ҳисобланади.

Уставга кўра, Институт фаолиятининг асосий мақсади – таълим, фаол фуқаролик, спорт, ижтимоий сиёсат соҳаларида фуқароларнинг ҳудудий, миллий ва трансчегаравий даражаларда мослашуви, ривожланиши ва касбий ўзини рўёбга чиқариши бўйича миллий ва Европа қадриятлари ҳамда инновацияларини илгари суриш ҳисобланади.

Ўз навбатида, Европа таълим институтининг Ўзбекистондаги филиали уставида таълим, аҳолининг ижтимоий фаоллиги ва бошқа соҳалар бўйича ўзбек ва Европа қадриятлари, инновацияларини илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий тайёргарлигини ошириш вазифалари белгиланган.

Мавзуга оид