Light | 10:00 / 04.11.2018
55271
1 дақиқада ўқилади

Қаришни секинлаштирувчи маҳсулотлар маълум қилинди

Фото: Shutterstock

Эрланген-Нюрнберг (Германия) университети олимлари шоколад, чой, қаҳва ва вино таркибига кирувчи гидрохинонлар рух моддаси билан бирга оксидланиш жараёни олдини олиб, қариш жараёнини секинлаштиришини аниқлашди. 

Олимлар рух гидрохинон гуруҳини фаоллаштириб, супероксид – инсон ҳужайраси нафас олишининг иккиламчи маҳсулоти – супероксиддан табиий ҳимоя ҳосил қилади. Супероксид тана биомолекулалари, мисол учун, протеинлар ёки липидларга зарар етказади.

Фақат гидрохинон супероксидни парчалай олади. Бироқ рух ва гидрохинон бирлашсагина, супероксиддисмутаза ферментини имитация қиладиган мажмуа ҳосил бўлади. Бу моддалар организмни оксидланиш оқибатида завол топишдан ҳимоя қилади ва антиоксидант таъсир кўрсатади. Шу тариқа, супероксид метаболизланиб, организмнинг шикастланиши, яъни оксидланиш стресси олдини олади.

Мавзуга оид