Жаҳон | 08:00 / 06.11.2018
18347
2 дақиқада ўқилади

Яна бир давлат Косовони тан олишдан воз кечди 

Фото: Visar Kryeziu / AP

Кариб денгизида жойлашган Гренада давлати Косовонинг мустақиллигини тан олиш қароридан воз кечди. Бундай қарор Гренада ташқи ишлар вазирининг Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич билан учрашувидан кейин қабул қилинди.  

Дарҳол шундан кейин Сербия Гренада билан дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида келишувни имзолади ва Гренада ташқи ишлар вазири Питер Дэвидга Белградга келишни таклиф қилди.

Гренада Сербия билан музокаралардан кейин Косовони тан олишдан воз кечган 9-давлат бўлди. Аввалроқ буни Доминика, Суринам, Либерия, Сан-Томе ва Принсипи, Гвинея-Бисау, Бурунди, Папуа-Янги Гвинея ва Лесото амалга оширган.

Бироқ шунга қарамай, Косово 90 дан кўпроқ давлат билан дипломатик муносабатларни қўллаб-қувватламоқда. Улар орасида Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Канада, Австралия ва Швейцария бор.

Косовонинг мустақиллигини Сербиядан ташқари, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия қатъиян тан олишдан бош тортган. ЕИ давлатларидан Сербиянинг ҳудудий яхлитлигини Кипр, Греция, Руминия ва Испания тан олиб келмоқда. 

Мавзуга оид