Спорт | 10:10 / 08.11.2018
11552
3 дақиқада ўқилади

Футбол, коррупция ва қимматбаҳо картиналар: Риболовлев иши ҳақида нималар маълум?

Фото AFP

Le Monde нашрининг ёзишича, россиялик миллиардер ва «Монако» футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев князлик прокуратураси талаби билан ҳибсга олинди. У «коррупция» ва «таъсирни сотиш» каби жиноятларда гумон қилинмоқда. Хўш, Монакода ўзи нималар бўлмоқда ?

Дмитрий Риболовлев ким?

Дмитрий Риболовлев — россиялик йирик бизнесмен, 2012 йилдан буён Кипр фуқароси.

У бойлигига (6,8 млрд доллар) 1990-йилларда хусусийлаштириш жараёнида эришган – Риболовлевга тегишли компания аҳолидан оммавий равишда ваучер сотиб олган.

«Уралкалий» компаниясининг, кейинроқ Кипр банкининг йирик акциядори бўлган.

2011 йил декабрда «Монако» футбол клубини сотиб олган.

Риболовлев машҳур рассомлар мўйқаламига мансуб қимматбаҳо картиналарни йиғади – айнан мана шу қизиқиши унинг ҳибсга олинишига сабаб бўлди.

Нима учун?

2017 йил сентябрда Монакода адлия вазири Филипп Нармино истеъфога чиқади. Тез орада у вақтинчалик ҳибсга олинади. Сабаби - Le Monde газетасида у Риболовлевдан совғалар олгани ва унинг Швейцариядаги қароргоҳида меҳмон бўлгани ёзилганди.

Газетанинг тахмин қилишича, россиялик миллиардер Нармино орқали швейцариялик арт-дилер ва тадбиркор Ив Бувье билан боғлиқ суд ишига таъсир кўрсатмоқчи бўлган.

Риболовлевнинг таъкидлашича, Бувье унга сотилган 37та картинанинг нархини асоссиз равишда оширган. Швейцариялик тадбиркор эса уни Монако адлия вазирлиги билан тил бириктирганликда айблади.

2017 йил октябрда Риболовлев шахсий ҳаётга дахл қилишда айблади. Унга қарши Болгария фуқароси Таня Раппо даъво билан чиқди. У Риболовлевнинг адвокати Татьяня Бершедага картиналар нархи сезиларли равишда оширилганини айтган. Бершеда унинг сўзларини мобиль телефонига ёзиб олган ва миллиардерга етказган.

Риболовлев ҳибсда сақланмоқдами?

France-Presse агентлигининг хабар беришича, Монако адлия вазирлиги Дмитрий Риболовлевга коррупция бўйича айблов эълон қилинди ва у юридик назорат остидаги озодликка чиқарилди.

Nice-Matin газетасининг ёзишича, шунингдек, аввалроқ коррупцияда айбланган собиқ адлия вазири Филипп Нарминонинг хотини Кристин ва ўғли Антуан ва Риболовлевнинг адвокати Татьяна Бершедага нисбатан ҳам айбловлар эълон қилинган. Уларнинг барчаси озодликда, лекин юридик назорат остида бўлишади.

Мавзуга оид