Иқтисодиёт | 22:12 / 08.11.2018
31058
3 дақиқада ўқилади

ХВЖ: Ўзбекистоннинг ҳозирги солиқ тизими иш ўрни ташкил этган компанияларни “жазолайди”

Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларининг ўтказилиши жуда аҳамиятлидир ва асосий ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Чунки, ҳозирги солиқ тизими янги иш ўрни барпо этувчи компанияларни “жазолаш” моҳиятига эга. Халқаро валюта жамғармасининг Яқин шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори маслаҳатчиси Альберт Эгер Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида фикр билдирар экан, шундай баёнот берди. 

У Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукумати қисқа фурсатда жуда катта ислоҳотларни амалга оширганидан ҳайратда эканини яширмади. Эгер Ўзбекистонда катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этар экан, улардан 3та асосий ислоҳотни қайд этиб ўтиш мумкинлигини билдирди:

-  Валюта либерализацияси. Ниҳоят мамлакатнинг миллий валютасининг хорижий валюталарга эркин конвертацияси таъминланди. Бу ислоҳот жуда мураккаб вазифа бўлиб, айрим давлатлар катта қийинчиликларни бошдан кечиради. Ўзбекистон ҳукумати бу ислоҳотни катта муваффақият билан ўтказдики, бугунги кунга келиб, кўпчилик 2017 йил сентябридан аввал сўмнинг давлат ва қора бозор курси ўртасида катта тафовут бўлганини ёддан чиқариб бўлган, дейиш мумкин.

-  Солиқ ислоҳоти иккинчи муҳим ислоҳотдир. Солиқ ислоҳоти мамлакат учун жуда муҳимдир. Айниқса, ҳозирги солиқ тизими иш ўрни барпо қилган компанияларни “жазолаши” нуқтаи назаридан олиб қараганда аҳамиятлидир. Қолаверса, солиқ тизимида ҳам жуда кўп солиқ турлари бор эди. Шу сабабли, бу ислоҳот аҳамияти борасида савол туғилиши мумкин эмас. Бироқ келажакда катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши талаб этилади. 

-  Учинчи муҳим ислоҳот – бу статистика маълумотларининг шаффофлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлди. Ёдингизда бўлса, атиги бир йил аввал, статистика маълумотлари махфий эди. Айрим маълумотлар эса, тушуниш қийин бўлган суръатда эълон қилинар эди. Бугунги кунда, бу борада бошқача вазият кўзга ташланади. Истаган киши Статистика қўмитасининг сайтига кириб, ҳар қандай иқтисодий ва молиявий маълумотлар билан таниша олади, юклаб олиши мумкин. 

Шунга қарамай, халқаро эксперт, статистик маълумотлар борасида келгусида катта ишлар қилиниши зарурлиги, янада такомиллаши кераклигини таъкидлади. 

Мавзуга оид