Жаҳон | 21:59 / 12.11.2018
6093
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда махсус хизматларнинг 36 ходими ҳибсга олинди 

Фото: РИА Новости / Юрий Сомов

Эфиопия ҳуқуқ-тартибот идоралари коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузиш гумони билан мамлакат хавфсизлик хизматларининг 36 ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Бурхон Цегайега иқтибос келтирган ҳолда Africanews телеканали маълум қилди.  

Маълум қилинишича, 5 ойга яқин давом этган тергов давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари 7 та ноқонуний ер ости турмасини аниқлашган. Тахмин қилинишича, гумонланувчилар бу турмалардан қийноқлар ўтказишда фойдаланган.    

Таъкидланишича, Эфиопиянинг Metals and Engineering Corporation (METEC) давлат компанияси ходимлари ҳам ҳибсга олинган. Улар коррупцияга алоқадорликда гумонланмоқда. “METEC 6 йил ичида бирор-бир тендерсиз 2 млрд долларлик харидларни амалга оширган”, деб маълум қилган Цегайе.

Унинг таъкидлашича, ҳибсга олинганларнинг умумий сони 63 нафарни ташкил қилади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид