Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини ўзи иш билан таъминловчилар қандай пенсия олади?
Ҳеч қандай расмийлаштиришсиз киракашлик қилувчи, хусусий тартибда ёлланган ҳолда кунбай ҳақ тўланадиган ишларни ва таъмирлаш-қурилиш ишларини бажарувчи шахсларни легаллаштириш имконияти муҳокама қилинмоқда, деб ёзмоқда Norma.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар йили 4,5 ЭКИҲ миқдорида бадал тўланадиган патентни жорий этиш ҳам вариант сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ходимга тўлақонли меҳнат фаолиятини юритгандек меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш ҳуқуқини берган бўлар эди.
Бундай ёндашув норасмий бандлик билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Бугунги кунда ҳеч қандай расмийлаштиришсиз ишлаётган кишилар пенсия ёшига етганда стажга эга бўлмай, оқибатда жуда кам миқдорда пенсия ёки нафақа олиш муаммосига тўқнаш келмоқдалар.
Мавзуга оид
13:05 / 17.10.2025
Ишдаги бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумот олишнинг ягона тизими ишга туширилади
13:17 / 01.07.2025
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди
18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади
12:21 / 26.06.2025