Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гилос баҳонасида 61 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди
Фото: AFP
2018 йил 4 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йилнинг июнь ойида Чилонзор туманида яшовчи А.Ҳ. “Киночилар уйи” олдида фуқаро К.У.га Россия Федерациясида 61 000 АҚШ доллари қийматидаги 48 тонна гилос мева маҳсулотларини сотиб беришини ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у ушбу меваларни олиб ваъдасини бажармагани ва пулларини ҳам бермаганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида А.Ҳ. қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:01 / 19.01.2026
Будапештдаги элчихона фирибгарлик қурбони бўлган мигрантларга ёрдам берди
13:35 / 19.01.2026
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
20:18 / 15.01.2026