Тожикистон МХДҚ: Россия ҳарбий базасида теракт режалаштирилмаган
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг расман маълум қилишича, Душанбедаги 201-Россия ҳарбий базаси комендатурасида ҳеч қандай теракт режалаштирилмаган. Бу ҳақда аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари хабар берганди.
«Биз 201-Россия ҳарбий базаси ёнида теракт содир этишга уринган радикаллар гуруҳи қўлга олингани ҳақидаги маълумотни рад этамиз. Бу маълумот нотўғри. Биз ҳеч кимни қўлга олмадик ҳамда ҳеч қандай терактга тайёргарлик кўрилмаган», - дея айтиб ўтди МХДҚ матбуот хизмати раҳбари Дилшод Абдуалимов «Азия-Плюс» нашрига.
ИШИД тарафдорлари 201-Россия ҳарбий базаси комендатураси ва Душанбедаги Россия мактабини портлатиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги маълумот 13 ноябрь куни эрталаб қатор ОАВ томонидан Тожикистон МХДҚдаги манбага асосан тарқатилди.
Маълумотларга кўра, 4 ноябрь куни 12 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинган. Гуруҳ етакчиси Ваҳдат шаҳрида яшовчи Суҳроб исмли шахс бўлган. Қайд этилишича, у илгари Қирғизистон ва Эронда бўлган, кейин Туркия ҳудуди орқали Сурияга ўтиб, ИШИД сафида жанг қилган.
Мавзуга оид
21:22 / 04.10.2024
Россияда ноқонуний миграция тугатилгани эълон қилинди
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
23:15 / 27.09.2024
Финландия Россия билан чегарага НАТО штабини жойлаштиради
22:34 / 11.09.2024