Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаҳванинг янги фойдаси аниқланди
Фото: Shutterstock
Қаҳва ҳақидаги илмий маълумот Институти (ISIC) мутахассисларининг аниқлашича, ушбу ичимликни истеъмол қилиш инсулинга боғланган диабет касаллиги (2-турдаги диабет) хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот учун хабарномада айтилган.
Олимлар қаҳва ва метаболик касалликлар ўртасидаги боғлиқликка алоқадор 30 та тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Уларда жами 1 185 210 киши иштирок этган. Маълум бўлишича, кунига 3-4 чашка қаҳва истеъмол қилиш ҳам аёлларда, ҳам эркакларда 2-турдаги диабет пайдо бўлиш хавфини 25 фоизга камайтиради. Шу билан бирга, кофеинсиз қаҳва ҳам фойдали таъсирга эга.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ичимлик яллиғланишга қарши таъсир кучига эга, антиоксидант эффекти мавжуд, ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, ёғни йўқотишга ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаҳвада кофеин, кофеин кислотаси, гидроксикорик кислоталар, тригонеллин ва дитерпенлар, шу жумладан, яллиғланишга қарши таъсирга эга кефестол ва кахвеол каби кўплаб фойдали моддалар мавжуд.
Мавзуга оид
22:09 / 13.12.2025
Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларнинг 27 фоизи бундай ҳолатларга аёлларнинг ўзлари айбдор бўлишларини таъкидлаган - тадқиқот
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
07:16 / 20.11.2025