Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Patek Philippe соати рекорд нархга сотилди
Фото : Monaco Legend Auctions
Абадий тақвимга эга Patek Philippe швейцар соати Женевадаги Sotheby's аукцион уйидаги савдоларда 3,9 млн швейцар франкига (3,88 млн доллар) пулланди ва бу борада жаҳон рекорди ўрнатди.
Кумуш циферблатли олтин соат ҳафта куни, сана ва Ой фазасини кўрсатади, унда хронограф ҳам бор. Соат қўлда юргазилади. У 1952 йилда ясалган, орқа қопқоғида “RC 25 май 1956 йил” ёзуви ўйиб туширилган. Бу ёзувдаги ҳарфлар соатнинг биринчи эгаси исми-фамилиясининг бош ҳарфлари ҳисобланади, аммо унинг ким бўлгани номаълумлигича қолган.
Соатга унинг 1956 йил 18 майда илк бор сотилганини тасдиқловчи архив ҳужжати илова қилинган.
Таъкидланишича, соатнинг янги эгаси шахси номаълумлигича қолган. Шуниси маълумки, соатни “савдо залининг орқа қаторида ўтирган ва телефони орқали хитойча сўзлашган ёш осиёлик аёл” қўлга киритди.
Мавзуга оид
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026
Зеленский: Женевадаги музокаралар натижалари етарли эмас
14:37 / 17.02.2026