Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл: Женевадаги Россия делегацияси таркиби кенгайтирилади
Женевада Украина бўйича ўтказиладиган маслаҳатлашувларда Россия делегацияси таркиби кенгайтирилади. Бу ҳақда душанба куни, 16 февралда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг айтишича, бу сафар муҳокама қилинадиган мавзулар доираси Абу-Дабида ўтган аввалги раундларга қараганда кенгроқ бўлади.
Песков аниқлаштиришича, делегацияга Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилади. Таркибга, шунингдек, РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галузин ҳамда РФ Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси раҳбари Игор Костюков ҳам киритилган.
Песков сўзларига кўра, Абу-Дабида Мединский қатнашмаган, “чунки у ерда хавфсизлик масалалари, ҳарбийларга бевосита тааллуқли бўлган масалалар муҳокама қилинган, шунинг учун у ерда гуруҳимизга Костюков раҳбарлик қилган ва гуруҳ ҳарбийлардан иборат бўлган”.
“Бу сафар эса анча кенг масалалар доирасини, жумладан ҳудудлар ва қолган барча асосий масалаларни — биз қўяётган талаблар билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама қилиш назарда тутиляпти. Бу ерда энди бош музокарачининг, яъни Мединскийнинг иштироки зарур”, — дея Песковнинг сўзларини “Интерфакс” агентлиги келтирган.
Бу ҳафта Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида навбатдаги музокаралар раунди режалаштирилган. Диалог 17–18 феврал кунлари Женевада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Украина президенти маъмурияти вакили бу маълумотни тасдиқлаган. АҚШ воситачилигида Абу-Дабида ўтган олдинги икки раунд музокаралар эса сезиларли ютуқ келтирмаган.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026