13:51 / 14.11.2018
18074

Юнусобод туманида йирик ёнғин содир бўлди

Бугун соат 10:01да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган “Стройтеплоизоляция” масъулияти чекланган жамиятнинг синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. 

Ёнғин соат 10:34да қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. 

Top