Спорт | 17:10 / 18.11.2018
13529
2 дақиқада ўқилади

Макаодаги «Формула 3» Гран-присида авария содир бўлди

Германиялик 17 ёшли пойгачи София Флёрш Макаодаги «Формула 3» пойгалари вақтида трассадан чиқиб кетди

Ҳодисага унинг автопилоти бошқа иштирокчи билан тўқнашиб кетгани сабаб бўлган.

Пилот соатига 200 км тезликда ҳаракатланиб, бошқа пилотни ортдан келиб урган ва унинг устидан учиб ўтиб, трасса четидаги фотосуратчилар хонасига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида яна 3 киши жароҳатланган.

Пойгачи фалокатдан омон қолган, айни вақтда у шифохонага ётқизилган. Унинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ, унинг умуртқаси синган бўлиши мумкин.

Флёрш — «Формула-3» Гран-присида иштирок этаётган ягона аёл иштирокчи эди. Бу мавсум унинг дебют мавсумидир.