Жамият | 10:34 / 19.11.2018
8094
1 дақиқада ўқилади
МЧЖ иш юритувчисини 80 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида шу йил 23 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Б.Д. Лабзак кўчасида таниши, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, “Fruits-Turtkul” МЧЖ иш юритувчиси И.Б.га тадбиркорлик билан шуғулланишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 80 000 АҚШ долларини олиб, юқоридаги МЧЖ ҳисоб рақамига тушириб беришни ваъда қилиб, ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида Б.Д. қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024