Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ
Шу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича илиқ ва беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол кучайиши билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 о илиқ, кундуз кунлари 10-15 о илиқ, ёмғир пайтида эса 7-9 о илиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет Kun.uz'га хабар берган.
Республика ҳудудларига дам олиш кунлари яна совуқ ғарбий ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шанба куни баъзи жойларда совуқ ҳарорат фонида ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 5-8 о илиқ, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб туради: ҳарорат кечалари 0-3 о совуққача пасайиши, кундузги ҳарорат эса 8-10 о илиқ атрофида бўлади.
Ўтган ҳафта ноябрь ойи кузда кузги об-ҳаво шароити ноқулайлигини намойиш этишда давом этди.
Ҳафтанинг бошида республика ҳудудларига Россиянинг Европа ҳудудларидан бироз нам, лекин жуда совуқ ҳаво массалари кириб келди. Республика ҳудудлари бўйича бироз ёғингарчилик бўлди, бироқ ҳаво ҳароратининг пасайиши сезиларли бўлди, икки кун давомида ҳарорат 12-15о илиқдан 0-3о илиққача пасайди, кечалари эса термометр устуни 4-7о совуққача пасайди. Республика шимолида янада совуқ пайдо бўлган, кечалари ҳаво ҳарорати 10-13о совуққача пасайди.
Ҳафта ўртасида совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудларидан чекина бошлади, ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилди. Ўтган дам олиш кунларида кундузги ҳарорат 13-16о илиққача кўтарилди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Теҳронда Исроил зарбалари қурбони бўлган генерал ва олимларнинг дафн маросими ўтказилди – фотолар
Жаҳон | 09:58
-
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди
Жаҳон | 08:10
-
Сергелидаги «Мерос» тўйхонасида ёнғин содир бўлди
Жамият | 07:46
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
Мавзуга оид

19:27 / 25.06.2025
Июл ҳавоси турлича бўлади: об-ҳаво прогнози

13:20 / 23.06.2025
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

10:45 / 23.06.2025
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти

17:56 / 20.06.2025