Илҳомжон Неъматов БМТ бош котибининг ўринбосари билан учрашди
2018 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов 22 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлайдиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган БМТ бош котибининг ўринбосари, Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси бош директори Майкл Мюллер билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган чуқур сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар бермоқда.
БМТ вакили Ўзбекистон олиб бораётган минтақавий сиёсатни, республиканинг қўшни давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун қаратаётган алоҳида эътиборини қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Замонавий дунёда интилиш керак бўлган ва энг сезиларли натижа берадиган айни стандарт мана шудир», – деди Майкл Мюллер.
Учрашув давомида бўлажак қўшма тадбирларни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбатда БМТ резидент-координатори, БМТ Ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер иштирок этди.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024