Жаҳон | 13:11 / 22.11.2018
17952
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жохар Царнаев ўлим жазосидан қочиш учун терговга ёрдам беришни хоҳлаган

Фото: FBI/AFP/Archives

Бостон марафонида портлашни ташкиллаштиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган Жохар Царнаев умрбод озодликдан маҳрум этишлари учун ўзини айбдор деб тан олишни хоҳлаган. Бу ҳақда NBC суд материалларига таянган ҳолда хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Царнаев айблов томонига ёрдам беришни таклиф қилган, аммо прокуратура келишувдан бош тортган.

Таъкидланишича, Царнаев бундай таклиф билан бир неча бор чиққан.

24 июнь куни Жохар Царнаевга ўлим жазоси расмий равишда чиқарилди.

2013 йил 15 апрель куни Бостон марафони пайтида портлаш содир бўлган, оқибатда уч киши ҳалок бўлди ва 260дан ортиқ одам жароҳат олди. Тамерлан Царнаев полициячилар томонидан ўлдирилди, унинг укаси Жохар кейинчалик қўлга олинди.

Мавзуга оид