Жаҳон | 08:52 / 23.11.2018
15389
2 дақиқада ўқилади

Британия Петров ва Боширов Солсберида бўлганини исботловчи янги видеоларни эълон қилди

Скотланд-ярд Лондон ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблайдиган Александр Петров ҳамда Руслан Бошировнинг ушбу шаҳарда бўлганига оид янги видеоёзувларни эълон қилди. Шунингдек, заҳарловчи модда бўлган флакон фотосурати ҳам жойлаштирилди. Материаллар Британия полицияси веб-сайтида мавжуд.

Фото: Metropolitan police

Полиция сайтида айтилишича, роликларда Петров ва Бошировнинг Солсберига келиши, сўнг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши тасвирланган. Таъкидланишича, ёзувлар шу йилнинг 4 март куни олинган.

Фото: Metropolitan police

Бундан ташқари, Британия полицияси асаб-фалажловчи модда бўлган атир учун сохта идиш - флаконнинг бир нечта фотосуратини эълон қилди. Лондоннинг фикрича, у ерда «Новичок» заҳари бўлган, расмий Москва бу модда Россия ва собиқ СССР давлатлари ҳудудида ишлаб чиқарилганини бир неча марта рад этиб чиқди.

Фото: Metropolitan police

Сайтда қайд этилишича, Скрипаллар иши бўйича тергов давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Скрипалнинг қаллиғи йўқолиб қолгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид