22:30 / 25.11.2018
12480

«Севилья» «Барселона»ни қувиб ўтди

«Севилья» Испания чемпионатининг 13-турида «Вальядолид» билан ўйнади. Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 30-дақиқада Андре Силва томонидан урилди, уни Пабло Сарабия голли пас билан таъминлади.

Шу тариқа, «Севилья»нинг Испания чемпионатидаги мағлубиятсиз серияси давом этди (4 ўйин). Бунгача жамоа ўз майдонида «Уэска» (2:1) ва «Эспаньол» (2:1) устидан ғалабаларга эришган, сафарда «Реал Сосьедад» билан дуранг ўйнаганди (0:0).

Бугунги ғалабадан кейин «Севилья» очколари сонини 26 тага етказди ва турнир жадвалида «Барселона»ни қувиб ўтиб, биринчи ўринга кўтарилди. «Вальядолид» эса 17 очкоси билан — 11-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Вальядолид» 1 декабрь куни «Леганес»ни қабул қилади, «Севилья» эса 2 декабрда «Алавес» меҳмони бўлади.

Испания чемпионати
13-тур
Севилья – Вальядолид 1:0 
(1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 30 Андре Силва.
Севилья – Вацлик, Кьер, Гомес, Эскудеро, Каррису, Меса, Алеиш Видаль, Банега (Васкес, 73), Сарабия (Промес, 88), Андре Силва (Амаду, 82), Бен-Йеддер.
Вальядолид – Масип, Калеро, Мартинес, Антоньито, Хоакин Фернандес, Алькарас (Унал, 58), Мичел, Тони (Суарес, 84), Фернандес, Плано, Чоп (Верде, 70).
Огоҳлантиришлар: Антоньито (21), Эскудеро (39), Каррису (64), Алеиш Видаль (81), Фернандес (87), Хоакин Фернандес (89).

Мавзуга оид
Top