Жаҳон | 19:30 / 27.11.2018
47827
1 дақиқада ўқилади

Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқасини мукофотлади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин миллиардер Алишер Усмоновни «Ватан олдидаги хизматлари учун» III даражали ордени билан мукофотлади. 

27 ноябрь куни Кремлда спорт ва маданият арбобларига давлат мукофотларини топшириш маросими ўтказилди.

Мукофотланганлар орасида Алишер Усмоновдан ташқари унинг рафиқаси Ирина Винер-Усманова ҳам бор.

Ирина Винер-Усмонова «Ватан олдидаги хизматлари учун» II даражали ордени билан тақдирланган.

Владимир Путин бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийси Ирина Усманованинг хизматларини таъкидлаб ўтган. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид