Трамп General Motors’дан корхонасини ёпмасликни талаб қилди
АҚШ президенти General Motors (GM) автомобилсозлик компаниясидан заводини ёпаётган Огайо штатига қайтишни талаб қилди.
Аввалроқ GM харажатларни камайтириш мақсадида Шимолий Америкада, жумладан АҚШ ва Канададаги 5 та заводини ёпиши ва 14 минг ишчини қисқартиришини эълон қилганди.
“Давлатимиз General Motors’га кўп яхшилик қилган. Улар Огайога тезроқ қайтсалар яхши бўларди. Биз уларга катта босим кўрсатмоқдамиз”, деб айтган Трамп журналистларга.
Трампнинг таъкидлашича, GM заводларини ёпишида муайян моделлар ёмон сотилаётганини сабаб қилиб кўрсатган. “Мен уларга айтмоқдаман – унда яхши сотиладиган машинани олиб, уни яна ишлаб чиқаришга қайтаринг”, деб қўшимча қилган Трамп.
Ишлаб чиқариш, жумладан автомобилсозлик саноатини тиклаш Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган.
Мавзуга оид
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
15:11 / 03.09.2021
GM ва Ford’нинг қатор заводлари фаолиятини вақтинча тўхтатади
19:27 / 04.02.2021
GM яримўтказгичлар етишмовчилиги сабабли учта заводини тўхтатади
00:06 / 06.06.2020