20:20 / 29.11.2018
15482
Реклама

Асал байрамига марҳамат!

2018 йил 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳри “Кўргазма Савдо Маркази”да Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтади.

Фото: Алоқабанк

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли Қарорига мувофиқ  2017 - 2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган ҳамда 2017 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ташкил этилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 2018 йил 1-10 декабрь кунлари Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Мазкур Асал байрами республикамизнинг барча ҳудудларидаги асаларичилар иштирокида бўлиб ўтади ҳамда тадбирда 200дан ортиқ асал турлари тақдим этилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси вакиллари ҳамда етук асаларичилар бошчилигида асаларичилик соҳасига мансуб илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтади.

Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркасида иштирок этинг ва юқори сифатли асал маҳсулотларидан баҳраманд бўлинг!

Top