Жаҳон | 11:04 / 02.12.2018
12235
2 дақиқада ўқилади

Аляскадаги зилзила оқибатида кўплаб бинолар вайрон бўлди

Фото: REUTERS/Nathaniel Wilder

Аляскадаги кучли зилзиладан сўнг кўплаб уйлар ва бинолар вайрон бўлди, деб хабар берди Анкориж шаҳри полицияси.

"Кўплаб уйлар ва бинолар ҳамда сув ва газ қувурлари вайрон бўлди", дейилади ҳисоботда.

Фото: AP Photo / Mike Dinneen

Жума куни Анкориж шаҳри яқинида 6,6 — 7,2 балли зилзила содир бўлди. Бундай кўрсаткичли зилзила жуда кучли ҳисобланади, аммо зилзила ўчоғи 35 километр чуқурликда бўлгани учун жиддий вайронгарчилик келтириб чиқармаган.

Фото: AP

KTVA телеканали ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини билдирган.

Аляскадаги зилзиладан сўнг Дональд Трамп штатда фавқулодда вазият жорий этди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид