16:59 / 03.12.2018
11195
Реклама

TECHNOSHOP – электрон маиший техникаларнинг барчаси бир жойда!

TECHNOSHOP! Бу ном янги эмас, балки жуда кўпчиликка таниш. 2013 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятида TECHNOSHOP бренди остида электротехника ва электрон маиший жиҳозлар билан савдо қилувчи 8дан ортиқ шохобча мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, дўконлар тармоғининг ҳар бир шохобчаси мижозларнинг ижобий тавсифи ва эътирофига сазовор бўлиб улгурган. Савдо дўконлари харидорларга уй ва офислар учун кенг турдаги электротехника ускуналарини таклиф этади. Бундан ташқари, хўжалик учун дидингизга мос, турли хилдаги ўзига хос электрон жиҳозларни бир жойдан топа оласиз.

Кўп брендли дўконлар тармоғи товарларнинг сифати ҳамда истеъмол хавфсизлигини таъминлаб келаётгани билан мижозлари орасида обрў қозониб улгурган. Фирма сифатли маиший электрон техникаларнинг кенг танловини доимо юқори малакали маслаҳатчи-сотувчилар воситасида тақдим этади. Шу билан бирга, ҳар бир сотилган маҳсулот учун алоҳида сервис хизмати кўрсатилади.

2 декабрь куни Тошкент шаҳрининг яна бир аҳоли билан гавжум мавзесида кўп брендли TECHNOSHOP дўконининг 9-шохобчаси тантанали равишда очилди. Унинг аввалида жонли мусиқали шоу ташкил этилди. Шундан сўнг, қизил тасма кесилгач, дўкон харидорларга ўз эшикларини очди ҳамда ташриф буюрганлар алоҳида чегирмалар ва совғалар билан қарши олинди.

Фирма раҳбариятининг маълум қилишича, келгусида ҳам дўконлар тармоғи мижозларига қулайликлар тақдим этишда давом этади. Мисол учун, шу йилнинг 10 декабрь куни TECHNOSHOP тармоғининг 10-шохобчаси Чирчиқ шаҳрида очилиши режалаштирилаётган бўлса, 2019 йилда республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам очиш кўзда тутилмоқда. 

Ташриф буюринг, кўринг, таққосланг ва харид қилинг! 

Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, 7-уй

Мўлжал: Фарҳод бозори қаршисида, Оазис савдо маркази биносида

Реклама ҳуқуқи асосида

Top