Жамият | 18:14 / 03.12.2018
4245
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Мурувват куни” хайрия тадбири ташкил этилди

2018 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Мурувват куни” хайрия тадбирини ташкил этди.

Унда 300 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни Ўзбекистон Президенти томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Ушбу фармонда авваллари ногиронларни камситиш сифатида ишлатилган “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши белгилангани Ўзбекистонда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани қайд этилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид