Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда олтита машина иштирокида ЙТҲ юз берди, бир киши вафот этди
2018 йилнинг 1 декабрь куни фуқаро Ў.Ё. “Hyundai” автомашинасини Тошкент шаҳар Олмазор туманининг Сағбон кўчасида ҳайдаб кетаётиб, тўсатдан соғлиги ёмонлашганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.И. (аёл)ни уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган иккита “Дамас”, “ВАЗ-2106”, “Исузу” ҳамда “Спарк” русумли автомашиналари билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Hyundai” автомашинаси ҳайдовчиси Ў.Ё. касалхонада вафот этган. Пиёда Т.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20 / 03.06.2026