Фан-техника | 16:42 / 04.12.2018
8995
1 дақиқада ўқилади

AlbertClock — вақтни ҳисоблашга мажбурсиз

Замонавий одам мактабни тугатган заҳоти мисолларни мияда ҳисобламай қўяди. Ахир қўл остида исталган амални ечишга ёрдам берадиган турли гаджетлар бор.

Ғаройиб AlbertClock соатини яратганлар бунга чек қўйиб, бизни кўпроқ ҳисоблашга мажбур қилишга қарор қилишди. AlbertClock’ка назар солишимиз билан ўзимиз билмаган ҳолда қўшиш, кўпайтириш ва бўлишни бошлаймиз. Чунки аниқ вақтни билиш учун у қадар мураккаб бўлмаган бир неча математик операцияларни амалга ошириш лозим.

Соат мураккабликнинг 4 даражасига эга. Мини-мисоллар эса ҳар дақиқада янгиланиб туради. Дастлаб AlbertClock мактаб синфлари учун мўлжалланган соатлар сифатида ишлаб чиқарилган эди. Бироқ вақт ўтиши билан ғаройиб қурилма катта одамлар орасида ҳам оммалашиб бораётгани аён бўлди.

Соатнинг минималистик дизайни энг муҳим нарса – аниқ вақтни тез ҳисоблашдан чалғитмайди.

Мавзуга оид