Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Манафорт ва Эквадор президенти Ассанжни АҚШга топширишни муҳокама қилган
Дональд Трамп сайловолди штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт Эквадор президенти Ленин Морено билан Жулиан Ассанжни Қўшма Штатларга топшириш шартларини муҳокама қилган. Бу ҳақда The New York Times манбаларга асосан хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, бундай мулоқот 2017 йилда бўлиб ўтган.
Нашр маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Эквадорга Ассанжнинг ўрнига «қарздорликни енгиллаштириш» ҳамда бошқа имтиёзларни таклиф қилган.
Хабар қилинишича, томонлар ҳеч қандай келишувга эришмаган.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси бўлган Рожер Стоун WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж билан алоқада бўлганини рад этганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эквадор Ассанжни «бўҳтонлардан тийилишга» чақирганди.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024