Жаҳон | 01:03 / 05.12.2018
12560
1 дақиқада ўқилади

Ҳасан Руҳоний Трамп билан музокаралардан воз кечганини маълум қилди 

Фото: Iranian Presidency Office via AP

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трамп у билан музокаралар ўтказишга бир неча бор урингани, бироқ у рад жавобини берганини маълум қилди.  

Руҳонийнинг айтишича, Трамп жорий йил давомида у билан 3 марта, 2017 йилда эса 8 марта учрашув ташкиллаштиришга уринган.

“АҚШ ўтган йил бевосита 8 марта, жорий йилда эса билвосита 3 марта музокаралар ўтказилишини сўраган”, деб айтган Руҳоний.

Эрон президенти Вашингтон нима сабаб билан музокаралар ўтказилишини сўраганига ойдинлик қиритмаган, бироқ икки давлат ўртасидаги музокаралардаги асосий муаммо Эрон ядровий дастури ва АҚШ санкциялари ҳисобланади.   

Мавзуга оид