Ўзбекистон | 21:40 / 05.12.2018
19311
1 дақиқада ўқилади

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ректор тайинланди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ректор вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар берилган.

Ҳукумат қарорига кўра, бу лавозимни Баҳодиржон Очилбоевич Онорбоев эгаллаган. У 2016 йилдан буён институтга раҳбарлик қилиб келган Салоҳиддин Зуннунович Юнусов ўрнида иш бошлайди.

Баҳодиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган. Техника фанлари доктори, катта илмий ходим ҳисобланади. Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) илмий кенгаши аъзоси.

У шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўйича ахборот-таҳлил департаментида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, 1932 йили ташкил этилган институт пахта, тўқимачилик, енгил саноат ва матбаачилик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқадиган стратегик вазифаларни рўёбга чиқара оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

Мавзуга оид