Антикоррупция агентлиги тадбиркор ректор устидан вазирликка тақдимнома киритди
Агентлик “Қамчиқавтойўл” ўтказган танловда ғолиб бўлган МЧЖ Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тўлагановга тегишли эканини аниқлаган. Тадбиркор ректор яна бир МЧЖда 26 фоизлик улушга эгалик қилган.

Фото: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тўлаганов бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келган. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Шерзод Сапаров маълум қилди.
Унга кўра, агентлик “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси томонидан ўтказилган танловда Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тўлагановга тегишли фирма иштирок этгани ҳақидаги хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказган.
“Ўрганишда Б.Тўлаганов ҳақиқатан ҳам бир вақтнинг ўзида мазкур танлов ғолиби «B-TEC» МЧЖнинг ягона таъсисчиси экани, шунингдек, «INTRABAU» МЧЖда ҳам улушга эгалиги ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолатда Б.Тўлаганов томонидан қатор қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйилган”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қайд этилган қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Аввалроқ, агентлик ўтказган ўрганишларда Транспорт, Маданият ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 116 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланганди.
Маълумот учун, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан «давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги», белгиланган.
Шунингдек, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

10:10 / 07.09.2024
“Азиз Воитов суди очиқ ўтказилиши керак” – Антикоррупция агентлиги

21:01 / 08.05.2024
“Ҳозирча тайёр эмасмиз”. Вазир – ректорларни сайлаш ҳақида

19:07 / 06.05.2024
Кадастр соҳасида коррупционерлар қайта ишга олиниб, такрор жиноят содир этмоқда — Антикоррупция агентлиги

16:34 / 01.11.2023