Спорт | 21:43 / 06.12.2018
17459
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» хўжайини вертолёти ҳалокатининг сабаби маълум бўлди

27 октябрь куни «Лестер» клуби стадиони ёнида вертолётнинг ҳалокатга учраши сабаблари маълум бўлди.

Вертолёт осмонга кўтарилган пайтда кокпит педаллари вертолётнинг дум қисмидаги ротордан узилиб қолган. Натижада, учувчи вертолётни назорат қилишдан маҳрум бўлган, деб хабар беради Авиация ҳодисаларини суриштириш хизмати.

Эслатиб ўтамиз, вертолёт ҳалокатида «Лестер»нинг таиландлик хўжайини Вишай Шриваддханапрабха ва унинг ходимлари Нурсара Сукнамай ва Кавепорн Пунпарэ, учувчи Эрик Сваффер ва йўловчи Изабела Роза Лечович нобуд бўлган эди.

Ҳалокат «Лестер» - «Вест Ҳэм» ўйинидан кейин юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, вертолёт одатдагидек футбол майдонидан ҳавога кўтарилган. Бир неча сониядан кейин учувчи бошқарувни йўқотган ва вертолёт стадион ёнидаги автотураргоҳга қулаган.

Мавзуга оид