Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди
Бугун, 6 декабрь куни Самарқанд вилоятида хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов кириш сўзи билан бошланган конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камоловна Норбоева иштирок этди.
Конференция иши якунида шу кунгача Олий мажлис сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, регламент ва одоб комиссияси раисининг ўринбосари вазифасида фаолият олиб бораётган Гавҳар Зайировна Алимова вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимига сайланди.

У ушбу лавозимда жорий йилнинг 27 апрелидан буён раҳбарлик қилиб келган Ҳамротош Норбоевна Шодиева ўрнида иш бошлайди.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025
Президент Маҳдуми Аъзам мажмуасидаги реконструкция ишлари билан танишди
08:20 / 22.11.2025